Томошабинлар антирекорди қайд этилган ОКМК – «Локомотив» ўйинидан фотожамланма
Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидаги навбатдаги ўйин ОКМК ва «Локомотив» ўртасида бўлиб ўтди.
2 август куни «Пахтакор» стадионида ўтган баҳснинг 1-бўлими 26 ва 34-дақиқаларида Мартин Боаке дублини расмийлаштирган бўлса, иккинчи бўлимда ҳужумлар сонини оширган «темирйўлчилар» 76-дақиқага келиб Нурмуҳаммад Тошпўлатовнинг голи эвазига ҳисобни қисқартира олди - 2:1.
Шу тариқа Миржалол Қосимов мураббийлигидаги олмалиқликлар ғалаба қозониб чоракфиналга йўл олди, «темирйўлчилар» эса бор эътиборни Про лигага қаратадиган бўлди.
Қайд этиш жоиз, шу куни «Пахтакор» стадионида томошабинлар ташрифи борасида мавсум антирекорди қайд этилди. Ўйинларини Тошкентда ўтказаётган икки жамоанинг ўйинига жами – 187 нафар томошабин ташрифи кузатилгани қайд этилган.
Tribuna.uz фотомухбири Ҳасан Юсупов мазкур беллашувдан фотожамланма тайёрлади.
Мавзуга оид
17:00 / 30.08.2024
ОКМКда Истиқлол иншоотлари фойдаланишга топширилди
10:00 / 04.07.2024
ОКМК: Олти ойда 1 млн kWh яшил электр энергияси ишлаб чиқарилди
19:00 / 15.05.2024
ОКМК: “HG-AMMC” МЧЖ қўшма корхонаси қурилишига старт берилди
16:01 / 27.04.2024