Собянин Москвага дрон ҳужум қилишга урингани ҳақида хабар берди
Россия пойтахти мэри Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, дрон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан яқинлашиб келаётган вақтда йўқ қилинган. Аввалроқ Внуково аэропорти матбуот хизмати ҳаво зонаси вақтинчалик ёпилганини маълум қилганди.
6 август куни эрталаб дрон Москвага ҳужум қилишга уринди, деб маълум қилди Россия пойтахти мэри Сергей Собянин ўзининг Telegram-каналида. «Бугун, соат 11 лар атрофида учувчисиз учоқ билан Москвага ёриб киришга уриниш бўлди. У яқинлашиб келаётган пайтда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан йўқ қилинди. Ҳарбийлар яхши ишлади», деб ёзади у.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳам УУАнинг йўқ қилингани ҳақида хабар берди. идора маълумотларига кўра, Украина қуролли кучлари учувчисиз учоқ ёрдамида Москва вилоятидаги объектларга ҳужум қилмоқчи бўлган, бироқ дрон Подолск тумани ҳудудидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинган. Қурбонлар ва вайроналар йўқ, дея қўшимча қилди Мудофаа вазирлиги.
Аввалроқ Москвадаги Внуково аэропорти матбуот хизмати ҳаво зонаси вақтинча ёпилгани ва самолётларни қабул қилиш ва учиришга чекловлар қўйилгани ҳақида хабар берган эди. Тақиқ бир ярим соат давомида амалда бўлди, шундан сўнг у бекор қилинди.
Россия ҳарбийларининг Украинага бостириб киришидан кейин Москва бир неча бор учувчисиз учоқлар томонидан ҳужумга учраган. 3 майга ўтар кечаси Москва Кремлидаги Сенат саройи гумбазига иккита дрон ҳужум қилди. 30 май куни эрталаб учта дрон Янги Москва ва пойтахт марказидаги турар жой биноларига зарба берди.
24 июлга ўтар кечаси иккита дрон 2 та нотурар жой биносига урилган. Бир дрон Лихачев проспектида қурилаётган бизнес марказига, иккинчиси Комсомолский проспектидаги Россия Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестраси биносига қулаган. 30 июлдан 1 августга ўтар кечаси дронлар Москва Сити минораларига ҳужум қилди.
Мавзуга оид
11:47 / 13.11.2024
Москвада чақирилувчиларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқлангани ҳақида хабар берилди
10:47 / 11.11.2024
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
10:58 / 07.11.2024
Хитойда 158 км магистрал йўл дронлар ёрдамида қурилди
17:36 / 04.11.2024