Ўзбекистон | 22:55 / 11.08.2023
8561
1 дақиқада ўқилади

ИИО наркологик касалликларга чалинганларни мажбурий даволашга йўналтириши мумкин 

Президент томонидан «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилди.

Фото: Getty Images

Ҳужжатга мувофиқ, ички ишлар органларига наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий тартибда даволашга юбориш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ваколати берилди. 

Ҳужжатлар наркология муассасалари, оила аъзолари илтимосига кўра, шунингдек ички ишлар органларининг ўз ташаббуси билан (оила аъзоларини хабардор қилган ҳолда) ички ишлар органлари томонидан тайёрланиб, расмийлаштирилади. 

Ички ишлар органлари шахсни экспертизадан ўтказиш учун унинг яшаш жойи бўйича наркология диспансерига етказади. 

Тиббий экспертиза хулосасига кўра, ички ишлар органлари тўпланган ҳужжатларни шахсни яшаш жойида ёки наркология диспансери жойлашган ҳудуддаги судга киритади. 

Шахсни мажбурий тартибда даволашга юбориш масаласи суд томонидан ҳал қилинади.

Мавзуга оид