Запорижжяга ракета зарбаси ва Киевда IT-форум. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 533-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Брянск области украин ҳарбийлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, икки киши яраланди, деб хабар берган регион губернатори.
- Полша Беларус билан чегарага ўн минг ҳарбий жойлаштиради.
- Россиялик ҳарбийлар Запорижжяни ўққа тутди. Маҳаллий расмийларга кўра, бир киши ҳалок бўлиб, 16 киши яраланган.
- Суд Украина маданият вазирлигининг Украина провослав черковининг Киев-Печерск лаври «мулкидан фойдаланишдаги тўсиқларни бартараф этиш» бўйича даъвосини қаноатлантирди. Энди монахлар ҳудуддан чиқариб юборилиши мумкин.
- РФ бош прокуратураси Conflict Intelligence Team’ни «хуш кўрилмайдиган» ташкилот деб эълон қилди.
- «Яндекс» асосчиларидан бири Аркадий Волож 2022 йил февралидан буён илк бор уруш бўйича баёнот бериб, Россиянинг Украинага босқинини қоралади.
- РФ мудофаа вазирлиги аннексия қилинган Севастополга 11 дрон томонидан уюштирилган ҳужум бартараф этилганини маълум қилди.
- Москва шаҳри мэри Сергей Собянин хабар беришича, шаҳарга кириб келишда икки дрон уриб туширилган. Внуково ва Домодедово аэропортларида самолётларни қабул қилиш ва жўнатишда чекловлар жорий этилган.
Кун кадри. Донецк областидаги олдинги чизиқ
Запорижжя бўйлаб зарбалар
Запорижжя области расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, Запорижжя шаҳри бўйлаб ракета зарбаси йўлланиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 16 киши яраланган, улар орасида тўрт бола бор. Бу ҳақда 10 август куни кечқурун Запорижжя области ҳарбий маъмуряти раҳбари Юрий Малашко маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия қўшини фуқаролик инфратузилма объектига ҳужум қилган. Аммо гап айнан қайси объект ҳақида кетаётгани хабар қилинмаган. BBC рус хизмати аниқлашича, зарба нишони кўпинча БМТ ходимлари келиб жойлашадиган Reikartz меҳмонхонаси бўлган. Украина президенти Володимир Зеленский матбуот хизматига кўра, отишмалардан кейин ёнғин бошланган. Зеленский ҳужумда РФ қўшинларини айблаган. Россиядаги уруш тарафдори бўлган телеграм-каналлар ҳарбийлар хорижлик ёлланма жангчилар ва Украина ҚК ҳарбийлари жойлашган нуқтага зарба берганини айтишмоқда.
Киевда IT-форум
Кенг кўламли босқин туфайли юзага келган танаффусдан кейин Киевда яна iForum ўтказилди — бу Украинадаги энг йирик икки технология маросимидан бири ҳисобланади. Конференциянинг E-commerce-йўналиши раҳбари Олександр Колбанинг сўзларига кўра, iForum 2023 йилда қайтгани — «IT Украина келажагини режалаштираётганидан мессеж беради». Бу йил форумда пайдо бўлган янги йўналишлардан бири — сунъий интеллект, ҳарбий технологиялар, келажак Украинаси.
Мавзуга оид
17:58 / 11.11.2024
Британия ва Франция Байденни Украина Storm Shadow ракеталаридан фойдаланишига рухсат беришга кўндирмоқчи
09:00 / 11.11.2024
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19 / 11.11.2024
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
21:05 / 10.11.2024