Ўзбекистон | 07:39 / 16.08.2023
4624
2 дақиқада ўқилади

Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабардор қилиш тартиби тасдиқланди

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй бергани ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан тегишли низом тасдиқланмоқда, унга кўра:

  • хабар бериш тизимининг асосий мақсади – бу  аҳоли ва тегишли органларга фавқулодда вазиятлар ҳақида ҳаққоний ва тезкор маълумотлар етказиш;
  • хабар бериш тизими республика, ҳудудий, локал ва объект даражасида амалга оширилади ва ФВВ вазири, фуқаро муҳофазаси бошлиғи ва объектлар раҳбарларининг буйруғи асосида ишга туширилади;
  • фавқулодда вазиятда (ёки рўй беришидан олдин) “Барчага диққат” сигнали   ва электросиреналар рупорли овоз кучайтиргич орқали 3 дақиқагача аҳолига эшиттирилади;
  • сигналдан сўнг юзага келган фавқулодда вазият ҳақида маълумот телевидение, радио ва интернет орқали давомийлиги 5 дақиқагача бўлган видео ва аудиоролик кўринишда етказилади;
  • шунингдек аҳоли мобил операторлар орқали ҳам хабардор қилинади.

Мавзуга оид