Ўзбекистон | 16:38 / 16.08.2023
2730
4 дақиқада ўқилади

Сувни тежаш орқали ҳосилдорликни ошираётган фермерлар билан суҳбат

Ўзбекистон энг кўп сув ишлатадиган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, яқин 20 йилда мамлакатда сув 5 баробаргача камайиши кутилмоқда.

Айни пайтда республикамизда олинаётган сувнинг қарийб 90% қисми қишлоқ хўжалигида фойдаланилади. Демак келажакни тўғри тахминлаган фермер ва деҳқон хўжаликлари ерни томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш усули билан суғориш чораларини кўришга киришди.

“Жорий йилнинг май ойида даламизга “Омад старт” компаниясининг инновацион технологияларини ўрнатдик. Авваллари етиштираётган пахтамизнинг бир текисда ўсиб ривожланиши қийин бўларди. Томчилаб суғориш техникасини қўллай  бошлаганимиздан кейин пахтанинг ўсиши сезиларли даражада ўзгарди. Бу эса ҳосилдорликка ҳам таъсир қиляпти. Чунки аввал ўсиб кетиб ҳосил бермаган ғўзалар ҳозир бир текисда ўсяпти, узумдай терилиб турган кўсакларни кўрасиз”, - дейди фермерлардан бири Ойбек Оллоберганов.

Фермернинг айтишича, томчилатиб суғоришнинг афзаллиги ҳамма жойнинг бир хилда сув билан таъминлашида. Оддий суғоришда даланинг нотекислигига қараб айрим жойларда сув тўпланиб қолиши, айрим жойларга эса сув етиб бормаслиги юз берган. Янги технология бу камчиликни бартараф этади ва барча ўсимликлар текис ривожланади. Бундан ташқари ўсимликларни бегона ўтлардан асрайди.

Айни вақтда анъанавий усулда суғориладиган даладаги ғўзаларда 6-7 та кўсак бўлса, томчилатиб суғориладиган далаларда 15-20 тагача, айрим жойларда 30 талаб кўсак кўриш мумкин.

“Омад старт” компанияси фермерларга мана шундай шароитда ўсимликни нобуд қилмай, яхши ҳосил олиш бўйича инновацион ечим олиб кирди. Томчилатиб суғориш ва ёмғирлатиб суғориш усули орқали деҳқонлар илк натижаларни олишни бошлашди.

“2020 йилда шу компания билан ҳамкорликни бошлаганмиз. 10,5 га ерга томчилатиб суғориш техникасини ўрнатдик ва яхши натижа олдик. Бу технологияни ишлатиб бошлаганимизга 3 йил бўляпти, биринчи йили 40-50 центнердан, иккинчи йил эса 60-65 центнерга чиқди. Бу йил 80 центнердан ҳосил олишни мўлжаллаб турибмиз.

Даламизда 15 нафар ишчи ишлатардик, ҳозир фақат технологиялардан фойдаланиш эвазига инсон омилидан воз кечганмиз. Керакли озиқлантирувчи минерал ўғитларни сув билан бирга солиш учун битта мутахассис ишлайди. Бутун далани суғоришда, ўғитлашда кўп куч сарфлашга ҳожат қолмайди. 3 йил аввал ўрнатган техникаларимиз ҳалиям сифатли ишлаб келмоқда”, - дейди урганчлик фермер Мақсуд Исмоилов.

Пахта ҳосилдорлигини 40 центнерга етказишга қийналадиган фермерлар янги технология натижасида 80 центнердан ҳосилни режалаштиришган. Компания вилоятдаги 400 га ерни томчилатиб суғориш технологиялари билан таъминлаб, техник-сервис хизматларни кўрсатиб келмоқда.

Компания иш бошқарувчиси Абдураззоқ Жўраев республиканинг қатор вилоятларида сувни тежаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб берди.

2023 йилда “Омад старт” МЧЖ СТТ ишлаб чикаришга мўлжалланган умумий қиймати 43 000 000 АҚШ долларига тенг бўлган заводини қурди. Эрондан хомашё олиб келиш ва томчилатиб суғориш ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини ўрнатиб бериш билан шуғулланамиз.

Компания томонидан ўрнатилган технологияларга 3 йил кафолат ва 3 йил давомида сервис хизматларини кўрсатилади.

Реклама

Мавзуга оид