Ўзбекистон | 18:04 / 17.08.2023
11145
2 дақиқада ўқилади

Энергетика вазирига ўринбосар тайинланди

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Умид Мамадаминов энергетика вазирига ўринбосар бўлди. Унинг мутахассислиги — саноат электроника муҳандиси, қайта тикланадиган энергия манбалари. 

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Умид Маҳмудович Мамадаминов Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Умид Мамадаминов 1983 йил 24 январда Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган. Тошкент давлат техника университетини (2006) саноат электроникаси ва АҚШнинг Орегон технология институтини (2015) тамомлаган.

Мутахассислиги — саноат электроника муҳандиси, қайта тикланадиган энергия манбалари. 

У.Мамадаминов меҳнат фаолиятини «Global Tarding аnd Consulting Service» МЧЖ раҳбари вазифасида бошлаган, 2015−2018 йилларда АҚШнинг STANTEC номли йирик муҳандислик ва консалтинг компаниясида ишлаган, кейинчалик Ўзбекистонда «TCT Agro Cluster» МЧЖ такрорий экинлар бўлими бошлиғи, «Evergreen Agriculture» МЧЖ қўшма корхонаси директори лавозимларида фаолият олиб борган.

У.Мамадаминов меҳнат фаолияти давомида соҳада илғор тажрибага эга бўлган давлатларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр ишлаб чиқаришга доир лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этган.

У 2023 йил февралидан бери қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид