Ўзбекистонда тугатилган «Меҳрибонлик уйи» ва тарбияланувчилар тақдири ҳақида маълумот берилди
23 та Меҳрибонлик муассасаси фаолияти тугатилган, тарбияланувчилар ота-онаси ва яқин қариндошларига қайтарилган, фарзандликка, васийликка, ҳомийликка, патронатга берилган ёки «Оилавий болалар уйи»га ўтказилган.
2023 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 23 та Меҳрибонлик муассасаси фаолияти тугатилди. Шундан, 14 таси «Меҳрибонлик уйи», 4 таси «Болалар шаҳарчаси», 5 таси «Болалар уйи». Бу ҳақда Миллий гвардия раҳбарияти маълумот берди.
Қайд қилинишича, Меҳрибонлик муассасаларидан 2448 нафар тарбияланувчи чиқарилган.
Шундан:
– 694 нафари ота-онаси ва яқин қариндошларига қайтарилган, 516 нафари фарзандликка, васийликка, ҳомийликка, патронатга берилган;
– 753 нафари «Оилавий болалар уйи»га ўтказилган, 211 нафари ўқишга кирган (50 нафари олий, 161 нафари ўрта-махсус таълим муассасасига);
– 18 ёшга тўлган 118 нафари мустақил ҳаётга чиқарилган, 156 нафари мурувват, саховат ва бошқа меҳрибонлик муассасаларига ўтказилган ва ҳисобдан чиқарилган.
Ҳозирда 2 та Меҳрибонлик муассасасида 255 нафар тарбияланувчи сақланмоқда.
Фаолият юритаётган жами 138 та «Оилавий болалар уйи»да 744 нафар бола тарбияланмоқда.
Соғлиқни сақлаш тизимидаги 13 та «Гўдаклар уйи»да 531 нафар бола тарбияланмоқда.
Мавзуга оид
17:05 / 14.08.2024
«Андижон» футболчиси Миллий гвардия ходимини урди
21:09 / 25.07.2024
Фарғона буюм бозорида тадбиркорлар ва маъмурият ўртасида низо келиб чиқди
13:15 / 14.05.2024
Фарғонада мактаб ўқувчисига шапалоқ туширган Миллий гвардия ходими ишдан четлатилди
09:20 / 04.04.2024