Жо Байден Шавкат Мирзиёевни АҚШга таклиф қилди
Байден Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Саида Мирзиёеванинг Оқ уйга ташрифини эслаб ўтди.
АҚШ президенти Жо Байден Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади. Forbes нашрига кўра, 11 август куни юборилган мактубда Америка президенти Ўзбекистон раҳбарини Ню-Йоркда БМТ бош ассамблеяси доирасида ўтказиладиган Марказий Осиё ва АҚШ давлат раҳбарларининг (CА5+1) саммитига таклиф этган.
«Умид қиламанки, сиз мен ва бошқа етакчилар билан 19 ёки 20 сентабр кунлари бўлиб ўтадиган расмий C5+1 учрашувда (соҳаларда) умумий мақсадларимизга эришиш борасида биргаликда ишлашни давом эттиришни муҳокама қиламиз», — дейилади мактубда.
Мактубда Жо Байден АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик мустаҳкамланаётгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирган, шунингдек, ўтган йил давомида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиққанини алоҳида қайд этган.
«Ўтган бир йил давомида биз савдо ва сармоявий алоқаларимизни мустаҳкамлаш, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий муаммоларни ҳал этишда ҳамкорлик қилиш каби ҳамкорликни янги босқичга кўтардик. АҚШ сизнинг сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларингизни қатъий қўллаб-қувватлайди.
Қолаверса, шу йил бошида қизингиз Саидани Оқ уйда кутиб олиш шарафига муяссар бўлдик. Унинг ҳимояси ва сизнинг гендер асосидаги зўравонлик ва оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортишдаги жасоратингиз таҳсинга сазовор», дейилган мактубда.
Нашр узоқ вақт эътибор четдан қолган Марказий Осиё минтақаси учун Байден администрацияси даврига келиб эътибор ошиб бораётганини таъкидлаган.
Шавкат Мирзиёев 2018 йил май ойида биринчи бор давлат раҳбари сифатида АҚШга ташрифини амалга оширган ва ўша вақтдаги президент Доналд Трамп билан музокаралар ўтказганди.
Мавзуга оид
14:01 / 31.10.2024
«Бу Камала ва Байден шарафига». Трамп чиқинди ташувчи машинага миниб олди
21:25 / 30.10.2024
Трампнинг тарафдорлари Байден уларни «чиқинди» деб атаганини айтишмоқда
22:18 / 28.10.2024
Байден президентлик сайловида муддатидан олдин овоз берди
13:20 / 19.10.2024