Ўзбекистон | 15:34 / 21.08.2023
8877
1 дақиқада ўқилади

Моддий жавобгар бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозим ва ишлар рўйхати тасдиқланди 

Рўйхатда 26 та иш тури бўйича 177 та касб ва лавозим белгилаб берилди. 

Фото: Getty Images

Адлия вазирлиги томонидан «Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати» давлат рўйхатидан ўтказилди. 

Рўйхатда 26 та иш тури бўйича 177 та касб ва лавозим белгилаб берилган. Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин. 

Жумладан, унда омбор, ғазна ва бошқа бўлинмаларда раҳбарлик ишлари, фармацевтика соҳасидаги ишлар, муҳандис-кимёгарлик ишлари, кассирлик ишлари, маҳсулотларни сотиш ишлари бўйича касб ва лавозимлар бор. 

Меҳнат кодексининг 343-моддасида тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланиши назарда тутилган. 

Мавзуга оид