Ўзбекистон | 07:17 / 26.08.2023
5975
2 дақиқада ўқилади

Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилди

Мукофот ЮНЕСКО билан ҳамкорликда сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқни тарғиб этиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантиришга қаратилган.

«Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида» президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ЮНЕСКО билан ҳамкорликда сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқни тарғиб этиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этиш ҳамда Париж шаҳридаги ЮНЕСКО бош қароргоҳида 2023 йил 4–8 сентябрь кунлари Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларни юқори савияда ўтказиш белгиланди.

2022 йилда «Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида»ги президент қарори ҳам қабул қилинган эди.

Унда, Фанлар академияси билан биргаликда Париж кўргазмасига тақдим этиш учун дунё кутубхоналарида сақланаётган нодир қўлёзмалар нусхаларидан иборат махсус каталогнинг инглиз ва ўзбек тилларида чоп этилишини таъминлаш ҳам белгилаб қўйилган эди.

Мавзуга оид