Ўзбекистон | 17:00 / 26.08.2023
33433
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Tashkent City Mall: Марказий Осиё ритейл тарихидаги янги саҳифа

Tashkent City Mall очилиш арафасида. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари янги савдо-кўнгилочар марказидан нимани кутишлари мумкин?

Фото: Tashkent City Mall

Tashkent City Mall – Ўзбекистонда янги форматдаги кўп функцияли комплекс бўлиб, кўп қаватли тижорат ва турар-жой мажмуаси, шунингдек премиум тоифадаги меҳмонхонани ўз ичига қамраб олади.

Умумий майдони 250 минг квадрат метрга тенг супер минтақавий форматдаги савдо ва кўнгилочар маркази лойиҳанинг асосий қисмидир.

Меҳмонлар ўзини қулай ҳис қилиши ва унутилмас таассуротларни олиши учун махсус маскан яратиш Tashkent City Mall'нинг энг муҳим вазифалардан бири бўлган.

Бу борада дунё бўйлаб таниқли брендларнинг мувозанатли комбинацияси, турли гастрономик ва дам олиш форматларини уйғунлаштириш марказнинг асосий вазифасига айланган.

Лойиҳа концепцияси кенг нарх диапазонини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган, яъни ўртача сегментдан бошлаб юқори люксгача – бундай услуб фақат дунёдаги энг нуфузли лойиҳаларда учрайди.

Дам олиш зонаси 15 минг квадрат метр майдонни эгаллаб ҳар қандай ёш учун мўлжалланган замонавий кўнгилочар масканларини ўз ичига олади.

Фитнес зонасида спорт залларидан ташқари 2та бассейн, падел теннис кортлари ва олимпия тоифасидаги скалодром мавжуд.

Савдо ва кўнгилочар марказида дунёнинг турли хил таомлари билан машҳур бўлган 40 та гастрономик маконлар, шу жумладан, тез овқатланиш кафелари ва ажабтовур ресторанлар сизни кутмоқда.

Парк ва Tashkent City фаввораларининг ажойиб манзараларини очиқ террасалардан томоша қилиш эса ўзгача ҳиссиётлар яратади.

Умуман олганда, 100 минг квадрат метр тижорат майдонида 250 дан ортиқ ижарачилар жойлашган бўлиб, уларнинг 70 фоизи тижорат шартларини имзолаган.

Шуни таъкидлаш керакки, савдо марказида тақдим этилган брендларнинг қарийб 50 фоизи биринчи марта Ўзбекистон бозорига киришмоқда.

Буларнинг ичида эътиборга лойиғи эса Испаниянинг Inditex гуруҳи билан келишувга эришишдир. Inditex гуруҳининг портфелига Zara, Massimo Dutti, Bershka, Stradivarius, Oysho, Pull&Bear, Zara Home каби брендлар киради.

Гуруҳ дўконларининг умумий савдо майдони 8 минг квадрат метрдан ортиқ бўлиб, фақат Zara дўконининг ўзи 3 минг квадрат метрни эгаллайди, бу эса ташриф буюрувчиларга энг замонавий кийим ва аксессуарларни танлаш имкониятини беради.

Тошкентга 14 та экранли залларни ўз ичига олган Ўзбекистондаги биринчи IMAX ва Dolby Atmos заллари, шунингдек, 3 та VIP аудиторияли ва лаунджли киноплекс совға бўлади. 

Шундай қилиб, барча премьераларни Tashkent City Mall'да янги ҳиссиётлар ва бетакрор сервис билан томоша қилишингиз мумкин.

SKY PARK кўнгилочар парклар тармоғи томонидан айнан Tashkent City Mall учун янги концепция ишлаб чиқилган ва у ўз ичига фаол ўйин-кулги турлари ва VR (виртуал реаллик) аттракционларининг уникал комбинациясини қамраб олади.

Йирик ижарачилар қаторида 6 минг квадрат метр майдонини эгаллайдиган гипермаркет galmart эса сифатли маҳсулотларнинг кенг ассортиментини, шу жумладан гипермаркет томонидан ишлаб чиқарилган эксклюзив маҳсулотларни таклиф этади.

2,5 минг квадрат метрга жойлашувчи Sportmaster дўконининг очилиши эса спорт ва фаол дам олишга мўлжалланган маҳсулотлар танлови кенгайишини таъминлайди.

Бундан ташқари савдо марказининг ижарачилари рўйхатида Ўзбекистон бозорида шу кунгача тақдим этилмаган йирик брендлар ўрин олган. Жумладан, Diesel, Peserico, Sandro, Maje, Zadic&Voltaire, OVS, Nautica, Converse, Under Armour, Reebok, NewYorker, MAC ва бошқалар. Ушбу рўйхат кенгайишда давом этяпти.

7 Saber, BeFit, SAADI, Dildora Kasimova ва бошқа бир қатор Ўзбекистон брендлари лойиҳада иштирок этаётганини алоҳида қайд этиш лозим. Ўз сегментларида маҳаллий бозор етакчилари сифатида уларнинг барчаси, шубҳасиз, Tashkent City Mall таклифлар тўпламида муносиб ўрин эгаллайди.

120 дан ортиқ ижарачилар аллақачон ўз дўконларида таъмирлаш ишларини олиб боришмоқда ва уларнинг сони ҳар куни ўсиб бормоқда.

Брендлар ўзларини лойиҳада муносиб намойиш этишлари муҳим, уларнинг аксарияти учун бу Ўзбекистон бозоридаги дебют ва бизнеснинг муваффақияти кўп жиҳатдан биринчи таассуротга боғлиқ бўлади.

Шу сабабли, ижарачилар, ҳатто жуда таниқли бўлганлар ҳам ўзларининг концепцияларини яхшилайдилар, ноёб дизайнларни ишлаб чиқадилар ва очилиш учун флагман дўконларини тайёрлайдилар.

Ушбу ёндашув қўшимча вақт талаб қилади, аммо бунинг натижасида савдо марказининг меҳмонлари улардан кўпроқ манфаат олишади.

Кутиш учун узоқ вақт қолмади, аксарият брендлар октябрь ойида таъмирлаш ишларини якунлашларини тасдиқладилар.

Шундай қилиб, ижарачиларнинг тайёргарлик режаларига асосланиб, Tashkent City Mall ўз эшикларини шу йилнинг ноябрида очишни режалаштирмоқда.

Tashkent City Mall веб-сайти ва ижтимоий тармоқларини кузатиб боринг.

Телефон: +998(95) 024 77 77

Веб сайт | e-mail | Instagram | Facebook

Мавзуга оид