Иқтисодиёт | 08:17 / 30.08.2023
15609
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Июль ойида 69,5 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган.

Фото: Getty Images

Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июль ойларида йирик корхоналар томонидан 402,1 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, шакар ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,1 фоизга ошган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг июль ойида йирик корхоналар томонидан 69,5 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган.

Мавзуга оид