Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизматига бир қатор ваколатлар берилмоқда
Ғазначилик хизматини кўрсатишда шахсий ғазна ҳисобварақлари очилишида вужудга келаётган ноаниқликларга барҳам берилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирининг «Молия вазирлиги ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди ва рўйхатдан ўтказилди.
Буйруқ билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига бир қатор ваколатлар берилмоқда.
Жумладан:
- бюджет ташкилотлари ва Давлат мақсадли жамғармаларнинг чет эл валютасидаги харажатлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш;
- таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш.
Буйруқ билан жами 17 та бошқа мақсадли жамғарма номлари тасдиқланиб, уларга шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш тартиби белгиланди.
Вазирлик хабарига кўра, буйруқнинг қабул қилиниши натижасида ғазначилик хизматини кўрсатишда шахсий ғазна ҳисобварақлари очилишида вужудга келаётган ноаниқликларга барҳам берилади.
Мавзуга оид
09:10 / 19.07.2024
Ўзбекистонда омбудсман ваколатлари кенгайтирилиши мумкин
07:20 / 14.06.2024
Мажлисларда узрли сабабларсиз қатнашмаган депутатлар ваколати муддатидан илгари тугатилиши мумкин
09:25 / 07.03.2024
Миллий гвардия органларига қўшимча ваколатлар берилиши режалаштирилмоқда
12:02 / 25.11.2023