Украинада урушнинг 559-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
Украин нашрлари ва телеграм-каналларда РФ мудофаа вазири Сергей Шойгунинг 200 минг кишини сафарбар қилиш тўғрисидаги «буйруғи» тарқалди. Регионал расмийлар уни фейк деб аташди. Давлат думасидагилар ҳозирда сафарбарликка ҳожат йўқлигини айтишди.
Украина хавфсизлик хизмати россиялик олигарх Михаил Фридманни «Россиянинг Украинадаги босқинини молиялаштириш»да гумонлади.
Эрдўған Сочида 4 сентябр куни Путин билан ўтказилган музокаралардан кейин Украинадаги уруш ҳақида гапириб, «истиқболда Украинада тинчликка эришиш имкониятлари кўринмаётгани»ни айтди.
РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков AFP журналистига ундан генерал Сергей Суровикин ҳақида сўрашдан маъно йўқлигини билдирди, бироз аввалроқ The New York Times манбалари у озод этилганини тасдиқлаганди.
Куба ҳукумати одамлар савдоси бўйича тармоқни фош этди. Унинг иштирокчилари РФда яшовчи кубаликларни Украинадаги урушга ёллаш билан ҳам шуғулланган.
Калуга, Твер ва Москва областларида дронлар уриб туширилди. Москва яқинида «хўжалик объекти» шикастланган.
Бахмут яқинида зарбалар остида жанг қилаётган украин ҳарбийлари
Украина қуролли кучларининг «Стейтем» чақирув белгисига эга ҳарбийси — у 3-алоҳида штурм бригадасида хизмат қилади — Бахмут яқинидаги хандақда россияликларнинг зарбаларидан яширинмоқда.
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
«Стейтем» ўз қуролдоши, отишма вақтида оғир ярадор бўлган «Пламя» лақабли 19 ёшли солдатга ёрдам кўрсатмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Ярадор украин аскари Бахмут яқинидаги позициядан эвакуация қилинишини кутиш чоғида
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Зеленскийнинг Донецк областига ташрифи
Володимир Зеленскийга Украина ҚКнинг Донецк областидаги позицияларига ташрифи вақтида унга ҳамроҳлик қилаётган зирҳланган ҳарбий автомобил. Украина президенти «Донецк» оператив-тактик гуруҳи таркибида жанг қилаётган жанговар бригадаларни бориб кўрди.
Украина президенти матбуот хизмати / imago images / Scanpix / LETA
«Муҳим ҳисоботлар, муаммоли масалалар, кўпайтириш талаб этиладиган таъминот, бригадалар таъминоти бўйича бошқарувнинг қўшимча тизимини яратиш, жангчиларимиз иштиёқини ошириш. Бир кунда саккиз бригадада бўлдик. Ҳар бири ўзгача, аммо барчаси кучли! Давлатимизга ҳар куни бераётган натижаларингиз учун раҳмат, жангчилар!» — дея ёзди Зеленский ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.
Украина президенти матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA
Украина президенти ҳарбийлар билан. 5 сентябр куни Зеленский Павел Кириленкони Донецк области давлат администрацияси раҳбарлигидан «ўз аризасига кўра» ишдан бўшатди . «Украинская правда» маълумотига кўра, Кириленкони Антимонопол қўмита раҳбарлигига тайинлаш режалаштирилмоқда.
Украина президенти матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA
Запорижжя областидаги украин миномётчилари
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Кўзи ва қўлларини йўқотган украиналик жангчи
Украиналик ҳарбий Андрей Смоленский шифохонада. Аввалига у саломатлигидаги ҳолат туфайли армияда хизмат қилишга яроқсиз деб топилганди, аммо у ҳарбий комиссариат рухсатини олишга эришади ва кенг кўламли босқин бошида фронтга йўл олади. 2023 йил майида Смоленский отишма остида қолади (айнан қаердалиги аниқ эмас), икки қўлини йўқотади, шунингдек кўриш ва қисман эшитиш қобилиятидан маҳрум бўлади.
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Шифохонада Андрей билан бирга рафиқаси Алина ҳам яшамоқда. У ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эрининг ҳолати ҳақида ёзиб боради — у қандай тузалаётганини ҳикоя қилади.
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Россия оккупациясидан озод этилган қишлоқдаги уйига қайтган украиналик аёл
60 ёшли Ирина — Харкив областидаги Долгенке қишлоғида яшайди — ўзининг вайрон бўлган уйига қайтган. Долгенке россиялик ҳарбийлар 2022 йил 1 апрелида босиб олган Изюм шаҳридан тахминан 20 километр масофада жойлашган. Ўша йил сентябрида Украина қуролли кучлари Изюмни озод этганди — ва бу ерда 445 жасад кўмилган оммавий қабр аниқланганди . Россия ишғоли остидаги ярим йил ичида Изюмда мингга яқин тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Иринанинг уйи ёнидаги девордаги суратлар. Долгенке 2022 йил 11 июнда босиб олинган — Ирина россияликлар келгунича эвакуация бўлишга улгурган. Украина ҳарбийлари Долгенкени ҳам худди Изюм каби сентябр ойида озод этишган . Қайтганида (айнан қачонлиги маълум эмас), Ирина ўзининг вайрон бўлган уйи, шунингдек, уй харобалари орасида 39 ёшли ўғли Романнинг жасади устидан чиқади.
Cathal McNaughton / EPA / Scanpix / LETA
Ирина ўғлининг қабри тепасида йиғламоқда
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Cathal McNaughton / EPA / Scanpix / LETA