Президент махсус вакили Германия делегацияси билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Ўзбекистон президенти махсус вакили Германиянинг Bergxof жамғармаси делегацияси билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Германиянинг Bergxof жамғармаси Афғонистон, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё бўйича бўлими раҳбари Басир Феда бошчилигидаги делегация билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Афғонистондаги мавжуд вазият, шунингдек, томонларнинг ушбу йўналишдаги ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилинди. Ушбу мамлакатга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш муҳимлиги қайд этилди.
Жамғарма вакиллари Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишдаги муҳим ролини алоҳида таъкидлади.
Бундан олдин Исматулла Эргашев Буюк Британиянинг Афғонистон бўйича аксилтеррор компанияси раҳбари Бхавик Шаҳ билан учрашганди.
Мавзуга оид
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
16:56 / 10.09.2024
“Толибон” давлатчиликни қанчалик уддалаяпти?
12:46 / 10.09.2024