Жаҳон | 10:56 / 08.09.2023
4631
1 дақиқада ўқилади

Гуржистон президенти импичмент фонида истеъфога чиқмаслигини маълум қилди

Зурабишвили фақат Гуржистон халқи олдида жавоб беришини таъкидлади.

Фото: Sean Gallup / Getty Images

Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили ҳукмрон партиянинг унга нисбатан импичмент эълон қилишга уринишлари фонида истеъфога чиқмоқчи эмаслигини айтди

Бу ҳақда у Гуржистон жамоат телерадиокомпаниясининг Биринчи канали орқали эфирга узатилган телемурожаатида айтди. 

«Мен ҳеч қаэрга кетмайман... Ўйлашимча, ҳамма менинг истеъфога чиқишим бўйича умидларни унутиши керак», - дея таъкидлади Зурабишвили. 

Зурабишвили фақат Гуржистон халқи олдида жавоб беришини таъкидлади. 

«Мен фақат сизнинг олдингизда жавоб бераман, чунки сиз мени танладингиз ва бу танлов учун мен катта масъулиятни ҳис қиляпман. Сиз мени танладингиз, мен бутун умрим давомида Европа тарафдори бўлиб келганман, Гуржистоннинг Европа келажагини қўллаб-қувватлаганман», - деди Гуржистон президенти.

Ўтган ҳафта «Гуржистон орзуси» Саломе Зурабишвили ҳукумат томонидан маъқулланмаган ташрифларга боргани учун унга қарши импичмент жараёни бошланганини эълон қилди. 

Мавзуга оид