Ўзбекистон | 13:00 / 13.09.2023
5981
1 дақиқада ўқилади

“Humo Air” авиакомпанияси вакиллари транспорт вазири Илҳом Маҳкамов билан учрашди

Humo Air барча тоифадаги йўловчилар эҳтиёжидан келиб чиқиб турли йўналишлар ва мослашувчан жадвалларни йўлга қўйишни режалаштирган. Бу ҳақида компания мутасаддилари Транспорт вазирлигига ўз таклифларини тақдим этишди.

Фото: Humo Air

Humo Air авиакомпанияси масъуллари ҳамда Ўзбекистон республикаси Транспорт вазирлиги мутасаддилари иштирокида Ўзбекистон авиация саноати ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик ва шерикликнинг асосий масалалари юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда вазирлик эътиборига Humo Air’нинг аҳолида авиақатновлардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш ва ички авиақатновларга рағбатни кучайтиришга қаратилган янгича кўринишдаги тақдимоти намойиш этилди. Авиакомпания хизмат кўрсатиш сифатини ва парвозлар хавфсизлигини таъминлашда юқори стандартларни белгилаб, йўловчиларга қулай шароит, арзон нархлар ва ишончли парвозларни таклиф этади.

Humo Air авиакомпаниясининг мунтазам қатновларни йўлга қўйиши туризмни ривожлантириш ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга ижобий таъсир кўрсатади. Компания турли тоифадаги йўловчилар учун турли йўналишлар ва мослашувчан жадвалларни йўлга қўймоқда. Humo Air барча фуқаролар учун ҳаво қатнови қулай бўлишини ва ундан ҳамма фойдалана олишини хоҳлайди.

Мавзуга оид