Ўзбекистондан Россияга янги мултимодал йўналишда юк ташувлари йўлга қўйилиши мумкин
Тошкент - Жанубий-Сахалинск янги авиайўналишини очиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
12 сентябр куни транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Россия Федерацияси транспорт вазири ўринбосари Дмитрий Зверев билан учрашув ўтказди.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, учрашувда транспорт ва логистика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Жумладан, халқаро автомобил ташувлари учун рухсатнома бланкалари сонини кўпайтириш, икки давлат шаҳарлари ўртасидаги рейслар частотасини ошириш ва Тошкент - Жанубий-Сахалинск янги йўналишини очиш масаласи кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, мамлакатлар ўртасида Ўзбекистон – Туркманистон – Каспий денгизи – Россия мултимодал йўналишида экспорт-импорт юк ташувларини ташкил этиш ҳамда ҳамкорликнинг бошқа масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
17:53
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024