ЕИ: Косово Сербия билан муносабатларни нормаллаштиришга тўсқинлик қилмоқда
Косово бош вазири Косово сербларига кенгроқ мухторият беришга тайёр эмас, деди Европа дипломатияси раҳбари Боррел. Илгари Косово ҳукумати Сербиянинг бу талабини бажаришга ваъда берган эди.
Европа Иттифоқи Косовони Сербия билан муносабатларни нормаллаштиришга тўсқинлик қилганликда айблади. «Бугунги кунда келишмовчиликларни енгиб ўтишнинг иложи бўлмади», деди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати раҳбари Жозеп Боррел пайшанба куни кечқурун Брюсселда Косово бош вазири Албин Курти ва Сербия президенти Александр Вучич билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг.
Боррелнинг сўзларига кўра, Курти Косово сербларига кенгроқ мухторият беришга тайёр эмас, гарчи Приштина буни Сербия билан Европа Иттифоқи шафелигида ўтаётган 10 йиллик мулоқот доирасида амалга оширишга ваъда берганди. Вучич билан учрашувда Курти Косово сербларига кенгроқ мухторият беришдан олдин Сербиядан Косово мустақиллигини тан олишни талаб қилди.
Косовонинг қатъий позицияси
Жозеп Боррел хабар қилишича, у Курти ва Вучичга бу ўзаро талабларни параллел равишда бажаришни таклиф қилди, Вучич бунга рози бўлган, аммо Курти таклифни қўллаб-қувватламаган.
Косово 2008 йилда Сербиядан бир томонлама ажралиб чиққан. Белград ҳукумати Косово мустақиллигини тан олмайди. Косово аҳолисининг 90 фоиздан ортиғини этник албанлар ташкил қилади. Косово шимолида кўпчилик Приштина ҳукуматини тан олмайдиган серблардир. Бу йил можаро авж олди ва зўравонликка олиб келди.
Албин Курти Европа Иттифоқини тарафкашликда айблади. Унинг фикрича, Брюссел Сербия позициясини ёқлаб чиқяпти. Сербия президенти Вучич музокараларни давом эттиришга чақирди. «Биз гаплашиб, масалага ечим топишимиз керак», деди у. Ўз навбатида, Боррел музокаралардаги боши берк кўча Косово ва Сербиянинг Европа Иттифоқига қўшилишига тўсқинлик қилаётгани ҳақида икки томонни огоҳлантирди.
Мавзуга оид
11:30 / 02.11.2024
Сербияда темирйўл вокзалида том қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
09:10 / 26.10.2024
Еврокомиссия раҳбари Сербия бош вазири билан учрашувни бекор қилди
09:10 / 18.10.2024
Сербия урушга қарши позицияга эга россияликка ЯУРни узайтирмади
23:20 / 13.10.2024