ДХХ Сурхондарёда 9,3 кг наркотик модданинг савдосига чек қўйди
ДХХ афғонистонлик ва тожикистонлик наркокурьерлар томонидан контрабанда йўли билан Ўзбекистонга келтирилган гиёҳвандлик моддалари савдосига чек қўйди.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ва ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилди.
Термиз туманида ҳаракатланаётган “Матиз” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Самарқанд шаҳрида туғилган, Термиз шаҳрида вақтинча истиқомат қилувчи, муқаддам судланган фуқаронинг ёнида 4 кг 827 гр “опий” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, ушбу гиёҳвандлик воситаси муқаддам афғонистонлик наркокурьерлар томонидан контрабанда йўли билан келтириб берилганлиги маълум бўлди.
Бошқа ҳолатда эса Сариосиё туманида яшовчи ака-ука 3 кг 627 гр “опий” ва 919 гр “гашиш” моддаларини 30 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди. Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситалари муқаддам тожикистонлик наркокурьерлар томонидан контрабанда йўли билан Сариосиё туманига келтириб берилган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 246- ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024
Сурхондарёда газ қувурига автомобил урилиши оқибатида газ таъминотида узилиш юз берди
07:30 / 17.10.2024