Марокаш зилзила оқибатларини бартараф этиш учун 11 млрд доллар сарфлайди
Табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларни тиклаш дастурини амалга ошириш учун 120 миллиард дирҳам (тахминан 11,69 миллиард доллар) керак бўлади.
Марокаш ҳукумати ҳалокатли зилзила оқибатларини бартараф этиш учун 11 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлашни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда қироллик саройи идорасига таяниб, Al Jazeera телеканали хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларни тиклаш дастурини амалга ошириш учун 120 миллиард дирҳам (тахминан 11,69 миллиард доллар) керак бўлади.
Марокашда 8 сентябр куни маҳаллий вақт билан соат 23:10 да 7 магнитудали зилзила содир бўлди.
Кучли силкинишдан кейин юзлаб афтершоклар қайд этилди, уларнинг энг кучлиси 6 магнитудали бўлди.
Марракеш ҳудудидаги зилзила мамлакат тарихида сўнгги юз йилдаги энг кучлиси бўлди, деб хабар берди Марокаш Миллий геофизика институти.
Мавзуга оид
15:52 / 09.09.2024
Марокашдаги зилзилага бир йил тўлди. Аҳоли ҳануз чодирларда яшаб, ҳукумат ваъда қилган ёрдамни кутмоқда
07:30 / 09.09.2024
Тошкентда ер силкиниши содир бўлди
19:12 / 24.08.2024
Марокашдаги Royal Mansour меҳмонхонаси «Меҳмондўстлик санъати» мукофотига лойиқ кўрилди
07:10 / 24.08.2024