Ўзбекистон | 14:27 / 22.09.2023
8560
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди

Давлат раҳбари Туркманистон президенти ва халқини бўлажак Мустақиллик куни билан табриклади.

Фото: Президент матбуот хизмати

22 сентябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари Туркманистон президентини таваллуд куни билан қутлаб, унга катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Конструктив сиёсий мулоқот ва самарали идоралараро алоқалар ривожланиб бораётгани қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми ошиб бормоқда, “Хоразм-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш лойиҳаси биргаликда амалга оширилмоқда. Энергетика ва транспорт соҳаларидаги кооперация мустаҳкамланмоқда. Октябр ойида пойтахтда Туркманистон маданияти кунлари ўтказилади.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Марказий Осиёда ўзаро манфаатли ҳамкорликни, шу жумладан амалдаги кўп томонлама форматлар доирасида кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Телефон мулоқоти якунида давлат раҳбари Туркманистон президенти ва халқини бўлажак Мустақиллик куни билан табриклади.

Мавзуга оид