Жаҳон | 14:44 / 22.09.2023
17399
5 дақиқада ўқилади

Украина бўйлаб ракета зарбалари оқибатлари ва Бахмут атрофидаги аскарлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 575-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия армияси Украина Черкаси, Харкив, Ривне, Лвив ва Киев областлари бўйлаб ракета зарбалари йўллади. Жами 18 киши жароҳат олган, ҳалок бўлганлар йўқ.
  • РФ қўшини шу куни Херсонни ҳам ўққа тутган. Област прокуратураси маълумотларига кўра, уч киши ҳалок бўлиб, беш киши яраланган.
  • РФ мудофаа вазирлиги Россиянинг бир қанча регионлари ва Қримда 22 та учувчисиз учар қурилма уриб туширилгани тўғрисида хабар берди. Орлов областида дронлар нефт базага ҳужум қилган.
  • Володимир Зеленский Вашингтонда Жо Байден билан учрашди. АҚШ президенти Украина учун 325 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ҳақида эълон қилди.
  • «Важние истории» ва Conflict Intelligence Team (CIT) тадқиқот гуруҳи аниқлашича, россиялик сафарбар қилинган аскарлар Украинага етиб келганидан кейин ўртача 4,5 ой ичида ҳалок бўлмоқда.

Кун кадри. Россия армиясининг Янги Арбатдаги рекламаси

Янги Арбатда шартнома асосида армияда хизмат қилишга чақирилган реклама экрани
Наталия Колесникова / AFP / Scanpix / LETA

Кун воқеаси. Украина бўйлаб янги ёпирилма зарба

21 сентябр тонгида Россия қўшини Украинанинг беш области — Черкаси, Харкив, Ривне, Лвив ва Киев областлари, шунингдек, Киев шаҳрининг ўзини ўққа тутди. Черкасида ракета ичида 23 киши бўлган меҳмонхонага келиб тушган. Бозордаги савдо қаторлари ёниб кетган — тинч аҳоли вакилларидан етти киши жароҳат олган. Харкивда фуқаролик инфратузилмаси шикастланган, омборхона вайрон бўлган — икки киши яраланган. Ривне шаҳрида зарбалар энергетика ва фуқаролик инфратузилмаларига келган — жабрланганлар йўқ.

Лвив области Дроҳобич шаҳрида саноат корхонаси цехларидан бири ёниб кетган, омборхона вайрон бўлган — жабрланганлар тўғрисида хабар берилмаган. Киев областида корхона ҳудудида ёнғинлар рўй берган, хусусий турар жой секторида шикастланишлар қайд этилган — икки киши яраланган.

Киев шаҳрининг қатор районларида объектлар шикастланган, улар қаторида Pepsi заводи ва маъмурий бино ҳам бор, электр таъминотида узилиш юзага келган. Шаҳарда етти киши жароҳат олган, жумладан тўққиз ёшли қизча ҳам.

Харкивдаги хусусий турар жой секторида ишлаётган қутқарувчилар
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
Черкасида ярадор кишини замбилга солаётган тез ёрдам ходимлари. Фото: Украина ФВДХ
Черкасида россияликлар ракетасидан шикастланган меҳмонхона биноси
Черкаси области ҳарбий маъмурияти раҳбари телеграм-канали
Киевда ёниб кетган автомобил
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Киевда Россия ракеталаридан бири тушган жой
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Киевлик аёл мушуги билан ракета зарбасидан кейин
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA

Украинанинг вайрон бўлган шаҳрининг Humvee ойнасидан кўриниши

Бу кадрлар полшалик фотосуратчи Войцех Гжедзинский АҚШ томонидан украин қўшинига берилган Humvee армия фургони ичидан туриб олинган. У фронт яқинидаги Орихив шаҳри ва Новоданиловка қишлоғи (Запорижжя области) кўчалари бўйлаб ўтган ҳамда жанглар ва отишмалардан қолган вайронгарчиликларни камерасига муҳрлаган.

Wojciech Grzedzinski / The Washington Post / Getty Images
Wojciech Grzedzinski / The Washington Post / Getty Images
Wojciech Grzedzinski / The Washington Post / Getty Images
Wojciech Grzedzinski / The Washington Post / Getty Images

Бахмут атрофидаги украин аскарлари ҳаёти

Украиналик Донецк области Бахмут шаҳри яқинидаги ҳарбий позициядаги блиндажда. 15 сентябр куни Украина ҚК Бахмутдан 10 километр масрфала жойлашган Андрийивка қишлоғини эгаллаганди. Қўшни Клешчиевка учун жанглар давом этмоқда.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик жангчи олдинги чизиқда таом тайёрламоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчилар россиялик дрон учаётган бўлиши мумкин бўлган осмонга қарамоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий БМ-21 «Град» баравар ўт очиш реактив тизимини текшириб кўрмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Уруш фахрийларининг реабилитация жараёни

Харкивдаги от спорти ўқув марказида украиналик аскарлар жароҳатдан кейинги стресс бузилиши (ПТСР), тревога ва депрессиядан тузалиш учун иппотерапия курсларини ўтамоқда.
Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид