Ўзбекистон | 11:41 / 27.09.2023
19352
2 дақиқада ўқилади

Навоийда икки Nexia тўқнашди. 3 киши ҳалок бўлган

Йўл-транспорт ҳодисасига ҳайдовчилардан бири бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлга чиқиб ҳаракатлангани сабаб бўлган. 

Фото: Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ

Учқудуқ туманида инсонлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz’га Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ 25 сентябр куни соат 21:20 ларда “Навоий-Зарафшон-Учқудуқ” йўлида содир бўлган. 25 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia машинаси қарама-қарши йўналишида келаётган, 1998 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги иккинчи Nexia билан тўқнашиб кетган. Бунга ҳайдовчилардан бирининг бошқарувни йўқотиб қўйиши сабаб бўлган.

Фото: Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ

Воқеа жойига туман прокуратураси, ИИБ, ФВБ вакиллари ҳамда тез тиббий ёрдам гуруҳи етиб борган. ЙТҲ оқибатида машиналарда йўловчи сифатида кетаётган 40 ёшли эркак ва 45 ёшли аёл воқеа жойида, 34 ёшли эркак эса шифохонада вафот этган. Оғир тан жароҳати олган икки ҳайдовчи эса Зарафшон шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Фото: Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид