Гуржистон бош вазири: Абхазия ва Жанубий Осетия асосий муаммомиз бўлиб қолмоқда
Гарибашвилига кўра, Гуржистон ҳудудий яхлитлик масаласини тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори.
Гуржистон бош вазири Ираклий Гарибашвили Абхазия уруши тугаганининг 30 йиллиги муносабати билан баёнот берди.
«Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни озод қилиш ва мамлакатимизни бирлаштириш давлатимиз ва жамиятимизнинг асосий муаммоси бўлиб қолмоқда», деди бош вазир.
Абхазия уруши бундан 30 йил аввал, 1993 йил 27 сентябрда якунланганини эслатиб, у бу уруш мамлакатнинг замонавий тарихига энг драматик воқеа сифатида кирганини таъкидлади.
Гуржистон бош вазири Абхазиядаги уруш мамлакат ҳаётида оғир из қолдирганини таъкидлади. «Этник тозалаш юз минглаб одамларни ўз она юртидан кўчирди, уруш кўплаб фуқароларимизнинг ҳаётига зомин бўлди. Бу жуда ачинарли. Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни озод қилиш ва мамлакатимизни бирлаштириш давлатимиз ва жамиятимизнинг асосий муаммоси бўлиб қолмоқда», - деди у.
Гарибашвилининг қайд этишича, Гуржистон ҳудудий яхлитлик масаласини тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори. «Ҳукуматимиз шу йўлдан қатъият билан бормоқда, чунки биз абхаз ва осетин биродарларимиз билан бирлашган, кучли, ривожланган давлат қуришнинг асоси тинчлик эканига қатъий аминмиз», деди ҳукумат раҳбари.
«Келажак абхазлар ва гуржиларга бирдамлик, тинчлик ва фаровонлик олиб келишига ишонаман», деди бош вазир.
Абхазия ва Жанубий Осетия муаммоси
1992-1993 йилларда Гуржистон армияси ва Россия томонидан қўллаб-қувватланган абхаз сепаратистлари ўртасида 13 ойлик уруш бўлган.
2008 йилда Россия ва Гуржистон Жанубий Осетия урушига киришди, шундан сўнг Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудлари бир томонлама равишда Гуржистондан мустақиллигини эълон қилди.
2008 йилда Россия бу икки минтақанинг мустақиллигини тан олди ва Гуржистон бунга жавобан Россия билан дипломатик муносабатларни узди.
Икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар узилганидан кейин Швейцария томонлар ўртасида воситачи ролини ўз зиммасига олди.
Мавзуга оид
13:37 / 06.11.2024
Гуржистонда 30 та участкада сайлов натижалари бекор қилинди
23:25 / 04.11.2024
Гуржистонда минглаб одамлар парламент сайловлари натижасига қарши митингга чиқди
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:10 / 02.11.2024