Жаҳон | 16:46 / 29.09.2023
20568
6 дақиқада ўқилади

Бахмутнинг бугунги кўриниши ва дрон бошқаришни ўрганаётган аскар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 582-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Владимир Путин 30 сентябрни «Бирлашиш куни» сифатида нишонлаш тўғрисидаги қонунни имзолади — шу куни Россия Украинанинг тўрт ҳудудини аннексия қилган.
  • Полша бош прокурори 2022 йил ноябрида Пшеводувга қулаган ва икки кишини ўлдирган ракета украинларники бўлганини тасдиқлади.
  • Қозоғистон Россияга қарши санкция режимига амал қилади, деди Қосим-Жўмарт Тўқаев, тафсилотларга тўхталмасдан.
  • Володимир Зеленский НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан музокаралар ўтказди. Украина президенти қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб беришни сўради.
  • «Россия озодлиги» легиони Белгород областида рейд ўтказгани ҳақида маълум қилди. Регион расмийлари диверсантлар РФ ҳудудига бостириб кирганини инкор этди, аммо чегарада тўқнашув бўлганини тасдиқлади.
  • РФ қўшини дронлар билан Украина ҳудудига ёппасига ҳужум уюштирди. 44 та учувчисиз учар қурилмаларнинг 34 таси уриб туширилган.
  • Америкадаги Урушларни ўрганиш институти (ISW) маълумотига кўра, Эрон ва Россия узоқ масофага ҳаракатланувчи ракеталар етказиб бериш бўйича келишувга эришган. БМТ Хавфсизлик кенгашининг бундай келишувни тақиқловчи резолюция амал қилиш муддати 18 октябрда тугайди.

Лвив. Фронтда қўл-оёғидан айрилган украин аскарларининг реабилитация жараёни

Херсон областидаги қарши ҳужум вақтида яраланган украин аскари. «Букилмас» реабилитация маркази, Лвив
Aziz Karimov / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Украин ҳарбийлари физиотерапия вақтида
Aziz Karimov / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Украиналик аскар машқ қилмоқда. У Украинанинг Марйинка шаҳри ҳудудидаги қарши ҳужуми вақтида оғир жароҳатланган
Aziz Karimov / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Aziz Karimov / SOPA Images / LightRocket / Getty Images

Изюм. Шаҳар озод этилганининг 1 йиллиги

Украина қўшини Харкив областида россияликлар томонидан урушнинг илк ойларида эгаллаб олинган Изюм шаҳрини 2022 йил сентябрида озод қилишганди. Шаҳар озод этилганининг бир йиллигига Getty Images фотографи Крис Макграт шаҳарнинг оқ-қора панорамалари сериясини нашр этди.

Болалар майдончасида вайрон бўлган бино қолдиқлари
Chris McGrath / Getty Images
Қурбонларнинг ранги ўчиб кетган фотосуратларидан ўрнатилган ёдгорлик. Улар авиазарба келиб тушган уйлардан бирида яшаган
Chris McGrath / Getty Images
Вайрон бўлган дўкон ёнидан ўтаётган изюмлик аёл
Chris McGrath / Getty Images
Автомобилдаги ёзув: «Изюм — реал имкониятлар макони»
Chris McGrath / Getty Images
Вайрон бўлган гимназия деразасидан кўринаётган черков
Chris McGrath / Getty Images
Ҳарбий ёдгорлик яқинида арқон тортаётган россиялик ва украиналик аскарлар тасвирланган граффити
Chris McGrath / Getty Images

Харкив области Купянск шаҳридаги кўча

Украин қўшини кенг кўламли босқин бошида ишғол этилган Купянск шаҳрини 2022 йил сентябрида озод этганди. Бир йил ўтгандан кейин ҳам шаҳар ўққа тутилиши давом этмоқда.

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Константиновка ўққа тутилиши оқибатлари

Донецк области прокуратураси хабар беришича, 27 сентябр куни россиялик ҳарбийлар регион шимолини — Константиновка шаҳрини, Торецк ва Калиновка посёлкаларини ўққа тутган. Прокуратура хабарига кўра, ҳужум оқибатида маҳаллий аҳоли вакили ҳалок бўлган, яна тўрт киши яраланган. Отишма оқибатида газ қувури, электр тармоғи ва ўнлаб уйлар ҳамда бошқа қурилмалар шикастланган — биноларнинг деразалари тўкилган, эшиклар, томлар вайрон бўлган.

Константиновкадаги турар жой кварталида ракетадан қолган ўрани кўздан кечираётган полициячи
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Константиновкалик аёл отишма вақтида шикастланган уйи олдида
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA

Россиялик ҳарбийлар дронларни бошқариш бўйича машғулотда

Россия Марказий ҳарбий округи ҳарбийси разведкачи ва зарбдор дронларни бошқариш бўйича машғулот ўтамоқда
Stanislav Krasilnikov / Sputnik / Scanpix / LETA
Stanislav Krasilnikov / Sputnik / Scanpix / LETA
Stanislav Krasilnikov / Sputnik / Scanpix / LETA

Бахмутнинг юқоридан кўриниши

 

Сентябр ойи ўрталарида украин қўшини Клешчиевкани озод этди — Донецк области Бахмут шаҳридан 9 километр жанубда жойлашган бу қишлоқни РФ армияси 2023 йил январидан буён ишғол этиб турганди. Украина қуролли кучларининг Бахмут атрофидаги юришида қатнашган украин ҳарбийси сентябр ойи охирида CNN билан суҳбатда «Вагнер» ХҲК жангчилари Украинага қайтгани ҳақида айтди. Ёлланма жангчилар Бахмут атрофидаги жанг майдонига қайтгани ҳақида аввалроқ россиялик милитарист телеграм-каналлар ҳам хабар берганди. Қуйида урушнинг энг қайноқ нуқталаридан бири бўлиб қолаётган Бахмут шаҳрининг бугунги ҳолати акс этган суратлар.

Libkos / Getty Images
Libkos / Getty Images
Libkos / Getty Images

Киевдаги эрталабки туман ичида қолган «Она ватан» ёдгорлиги 

Eugen Kotenko / Ukrinform / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Мавзуга оид