Ўзбекистонда Корея билан ҳамкорликда иссиқхона газларини камайтиришга қаратилган лойиҳа бошланди
10 йил давомида амалга ошириладиган лойиҳа доирасида зарарли ва чиқинди газлари чиқиндилари 10,74 минг тонна эквивалентга камайтириш режалаштирилган.
Сеулда Корея Республикаси ва ҳамкор давлатлар ўртасида иссиқхона газларини камайтиришга қаратилган лойиҳаларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Корея Республикаси савдо вазири Ўзбекистон ва Ветнам ҳамкор давлатлар сифатида танланганини, улар билан биргаликда пилот лойиҳалар амалга оширилишини таъкидлади. Вазир Жанубий Корея компанияларининг илғор технологияларини жорий этган ҳолда ушбу лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилишига ишонч билдирди.
Тадбирда, шунингдек, Корея Иқлим ўзгариши институти президенти Шин Ёнг Вон ҳам маъруза қилди. У Ўзбекистонда ғишт заводида анъанавий ёқилғидан био-пеллетларга ўтиш орқали иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича 1,6 миллион долларлик тажриба лойиҳасини тақдим этди. У компания қизилмия чиқиндиларидан асосида био-пеллетлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ҳақида иштирокчиларга маълум қилди.
10 йил давомида амалга ошириладиган лойиҳа доирасида зарарли ва чиқинди газлари чиқиндилари 10,74 минг тонна эквивалентга камайтириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
23:00 / 04.11.2024
“Афсус, виждон иссиқхонада ўсмайди" - Шерзодхон Қудратхўжанинг пости эътирозларга сабаб бўлди
11:10 / 10.10.2024