Ўзбекистон | 09:20 / 30.09.2023
3988
2 дақиқада ўқилади

Сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тасдиқланди

Барча ерусти сув объектларида сувнинг оқилона бошқарилиши, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилади.

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Президентнинг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.

Инспекцияга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг қуйидаги функциялари ўтказилди:

  • барча ерусти сув объектларида сувнинг оқилона бошқарилиши, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидалари (тартиби)га риоя этилиши устидан назорат қилиш;
  • сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • барча ерусти сув объектларида сувдан фойдаланишга доир маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом;
  • Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси  ҳузуридаги Экспертлар кенгаши тўғрисидаги низом;
  • Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом.

Шунингдек, ҳукуматнинг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Мавзуга оид