Шавкат Мирзиёев Доҳага борди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар давлати амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Доҳа шаҳрига етиб борди.
Шайх Ҳамад номидаги халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Давлат раҳбарини Қатар бош вазири – ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Давлат ташрифи дастурига мувофиқ, эртага олий даражадаги учрашувлар бўлиб ўтади, етакчилар Ўзбекистон-Қатар муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.
Президент Қатар ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказиши ҳам кўзда тутилган.
Мавзуга оид
19:01 / 19.11.2024
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС етакчилари Доҳада эмаслигини маълум қилди
22:56 / 15.11.2024
Ҳамас корпуси Қатардан кетадими? Қайси давлатга?
23:32 / 14.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 90+12-дақиқада гол ўтказиб, Қатарда мағлубиятга учради
11:16 / 14.11.2024