Ўзбекистон | 08:49 / 01.10.2023
8611
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда дарахт кесган шахс 11 млн сўм жаримага тортилди

Фото: Тошкент шаҳар Экология боҳқармаси ахборот хизмати

Тошкент шаҳрида айлантус навли дарахтни рухсатномасиз кесган эркак 11 миллион сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда шаҳар Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Яккасарой тумани бўлими инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида Ш.Руставели 2-тор кўчасида  жисмоний шахс А.Б.га тегишли ер майдонида бир туп қисман қуриган айлантусни тегишли рухсатномаларсиз таг қисмидан кесгани маълум бўлди. 

Ҳолат юзасидан фуқаро А.Б.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқубузарликни содир этганлиги сабабли маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 11 055 000 сўмни ташкил этди.

Мавзуга оид