UNWTO бош котиби барчанинг эътиборини Ўзбекистонга қаратди
27-28 сентябр кунлари Ар-Риёд шаҳрида “Бутунжаҳон туризм куни 2023. Туризм ва яшил инвестициялар” халқаро анжумани бўлиб ўтди. Тадбир UNWTO ва Саудия Арабистони туризм вазирлиги томонидан ташкил этилган.
Тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этиб, мамлакат туризм салоҳияти тақдимотини ўтказди. Бутунжаҳон туризм ташкилотига аъзо давлатлар делегатларига юртимизда тиризм соҳасида президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги ривожланаётган йўналишлар ва соҳада татбиқ этилаётган яшил технологиялар ва 25-Бош ассамблеясига тайёргарлик жараёнлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, тадбир доирасида хорижий делегатлар вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказилиб, Самарқандда ўтадиган Бош ассамблеяга ишига фаол жалб қилинди.
Тадбирда, шунингдек, Бутунжаҳон туризм ташкилотига аъзо мамлакатларнинг 500 дан ортиқ делегатлари, жумладан 50 дан зиёд туризм вазирлалри ҳамда хорижий сайёҳлик маъмуриятлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва соҳа мутахассислари иштирок этишди.
Конференция доирасида қатор сессиялар ўтказилиб, уларда экология ва инсон капиталига инвестициялар, янги туристик манзиллар, барқарор туризм, соҳада таълим, инновациялар ва гендер масалалари муҳокама қилинди.
UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили тадбирда сўзга чиқар экан, барчани иштирокчиларни Ўзбекистонга саёҳат қилишга чорлади. У ўз нутқида Ўзбекистоннинг янги жозибадор туристик йўналиш эканини таъкидлаб, ташкилотга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарларини 16-20 октябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Бош ассамблея тадбирларида фаол иштирок этишга чақирди.
Ар-Риёддаги халқаро форум якунларига кўра, 2024 йилги Бутунжаҳон туризм кунини Гуржистонда ўтказишга доир келишувга эришилди.
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024