Ўзбекистон президенти махсус вакили Афғонистон бўйича Москва форматидаги йиғилишда иштирок этди
Тадбир давомида афғон инқирозини ҳал этиш, мамлакатга тез фурсатда инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев бошчилигидаги мамлакат делегация 29 сентябр куни Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувларнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
ТИВ маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон, Россия, Покистон, Хитой, Эрон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг махсус вакиллари иштирок этди.
Афғонистон делегациясига ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий бошчилик қилди. Учрашувда БАА, Қатар, Саудия Арабистони ва Туркия вакиллари ҳам меҳмон сифатида иштирок этди.
Тадбир давомида афғон инқирозини ҳал этиш, мамлакатга тез фурсатда инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
16:56 / 10.09.2024
“Толибон” давлатчиликни қанчалик уддалаяпти?
12:46 / 10.09.2024