Ўзбекистон | 10:57 / 05.10.2023
9879
1 дақиқада ўқилади
Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди
Давлат раҳбари Қозон ва Москва шаҳарларида бўлади, тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 5 октябр куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Қозон ва Москва шаҳарларида бўлади, тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Шунингдек, Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин ва Татаристон раиси Рустам Миннихонов билан учрашувлар ўтказилиши, қатор объектларга ташриф буюрилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
12:07
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:48 / 19.11.2024