Жамият | 20:38 / 05.10.2023
29095
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилоятида тўй кортежи иштирокчилари 10 суткага қамалди
Улар йўлда машинани бошқараётганда рулни қўйиб юборган ва салондан тўлиқ чиқиб олган.
Маъмурий ишлар бўйича Янгийўл шаҳар суди тўй кортежининг икки иштирокчисини 10 суткага қамоққа олиш ҳақида ҳукм чиқарди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тўй маросимига кетаётган ҳайдовчилар машина рулини қўйиб юбориб, салондан чиқиб олгани акс этган видео тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан аниқланишича, воқеа 1 октябр куни содир бўлган.
Суд қонунбузарларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (майда безорилик) асосан айбдор деб топган ва 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.
Мавзуга оид
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024
Тошкентда тезлиги юқори BYD мактаб ўқувчисини уриб юборди
18:58 / 19.09.2024