Россия октябр ойидан Қозоғистон ва Ўзбекистонга газ етказиб беришни бошлайди — Путин
Июн ойида Ўзбекистон Россия билан 2,8 миллиард куб метр газ етказиб бериш бўйича икки йиллик шартнома тузган эди.
Россия президенти Владимир Путин «Газпром» томонидан Қозоғистон ва Ўзбекистонга газ етказиб бериш шу ойдан бошланишини маълум қилди. Бу ҳақда у «Валдай» дискуссия клуби йиғилишида айтиб ўтди.
«Шу йилнинг октябр ойида етказиб бериш тўла равишда бошланади. Ҳозирча катта бўлмаган ҳажмда етказиб берамиз, лекин бу ҳам Қозоғистон, ҳам Ўзбекистон иқтисодиётлари учун ўта муҳим. Йилига 3 млрд куб метр етказиб берамиз, кейинроқ буни оширишимиз ҳам мумкин», деди Путин.
4 октябр куни Қозоғистон Энергетика вазирлиги раҳбари Алмасадам Сатқалиев Қозоғистон октябр ойи охиригача Россиядан Ўзбекистонга газ етказишни бошлаш ниятида эканини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, жорий ой охирида якунланиши керак бўлган таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг жараён бошланади.
2022 йил ноябр ойида Россия Қозоғистон ва Ўзбекистон билан «учлик газ иттифоқи»ни тузиш режалари ҳақида маълум қилганди. 2023 йил май ойида Қозоғистон ҳукумати Россиядан Ўзбекистонга газ транзити бўйича музокаралар бошланганини эълон қилди. Июн ойида Ўзбекистон Россия билан 2,8 миллиард куб метр газ етказиб бериш бўйича икки йиллик шартнома тузди. Келишув кунига 9 миллион куб метр газ импортини назарда тутади. Газ етказиб бериш 1 октябрдан бошланиши эълон қилинган эди.
Мавзуга оид
18:09 / 01.11.2024
КХДР Россияни «муқаддас урушда» қўллаб-қувватлайди – КХДР ташқи ишлар вазири
17:18 / 01.11.2024
Медведев Россияда рус тилини билмайдиган болаларни мактабга қабул қилмасликни таклиф этди
12:50 / 01.11.2024
Россияда сариёғ ва тухумдан кейин картошка ҳам қимматлашди
12:10 / 01.11.2024