Жаҳон | 12:18 / 07.10.2023
11735
1 дақиқада ўқилади

Исроил армиянинг «урушга шай ҳолатда» турганини эълон қилди

Ғазо чегарасига яқин ҳудудлар аҳолисига қўриқланадиган жойларга яқинроқ масофада бўлиш тавсия этиляпти.

Фото: AP

Ғазо секторидан ёппасига ўққа тутилган Исроил армияси «урушга шай» ҳолат ҳақида эълон қилди.

«Исроил мудофаа кучлари урушга шай ҳолатда экани эълон қилинади. Сўнгги бир соат ичида Ғазодан Исроил томон катта ракета отишмалари содир бўлди ва террорчилар Исроил ҳудудига бир неча турли нуқталардан кириб келди. Биз чегарага яқин ҳудудлар аҳолисига қўриқланадиган ҳудудларга яқин масофада бўлишни тавсия қиламиз», — дейилади Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати баёнотида.

Хабарда қайд этилишича, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ракеталарни учириш ва Исроил ҳудудига кириб боришни ўз ичига олган кенг кўламли операцияни бошлаган.

Исроил армияси фуқаролардан тегишли кўрсатмаларга қатъий риоя қилишни талаб қилди.

Аввалроқ Қуддусда ракета ҳужумлари ҳақида огоҳлантирувчи сигналлар янграганди. «Темир гумбаз» ҳаво мудофаа тизими Қуддус осмонида ишлаб кетди.

Мавзуга оид