Афғонистонда 5,2 магнитудали янги зилзила содир бўлди
Зилзила эпицентри Тошкентдан 903 км жануби-ғарбда.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 11 октябр куни Тошкент вақти билан соат 05:42 да Афғонистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 35,25 градус шимолий кенглик; 62,25 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=5,2. Чуқурлик 200 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 903 км жануби-ғарбда.
7 октябр куни эрталаб Афғонистонда 6,2 магнитудали зилзила қайд этилди, унинг эпицентри 272 минг киши истиқомат қилувчи Ҳирот шаҳридан 42 км шимоли-ғарбда жойлашган.
Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган. Биринчи зилзиладан кейин 4,3 дан 6,3 баллгача бўлган яна бир неча силкинишлар содир бўлди.
Ҳодиса оқибатида 2400 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Қутқарувчиларнинг тахминича, одамлар вайроналар остида қолаётгани сабабли қурбонлар сони ортиши мумкин.
Мавзуга оид
21:47 / 17.11.2024
Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
21:44 / 09.11.2024