Россиялик ҳакерлар Европа аэропортларига ҳужум қилди
Россияпараст Killnet ҳакерлари Европанинг 13 та аэропорти фаолиятини тўхтатиб қўйди.
Россияпараст Killnet ҳакерлар гуруҳи Европанинг 13 та аэропорти компютер тизимларига йирик DDoS ҳужуми амалга оширилганини эълон қилди. Бу ҳақда Killnet ижтимоий тармоқларда хабар тарқатди.
Франция, Германия, Словения ва Полша аэропортларига ҳужум уюштирилди. Ҳакерлар шаҳарларни шундай танлашганки, улар харитада уч ҳарфли русча одобсиз сўз ҳосил қилади.
Россияпараст ҳакерлар ҳужуми оқибатида аэропорт компютер тизимларида узилишлар кузатила бошлаган. Йўловчилар эса парвозлар жадвалини, парвоз ҳолатини ва бошқаларни кузата олмаган.
Европа аэропортлари инфратузилмасига ҳужумлар қанча вақт давом этиши маълум эмас.
Мавзуга оид
15:34 / 10.09.2024
Полша Россия ва Беларус ҳакерларининг қўшма диверсиясини тўхтатиб қолди
23:19 / 01.09.2024
Германия Парвозлар хавфсизлиги агентлиги ҳакерлар ҳужумига учради
21:36 / 30.08.2024
Россияга хорижликларни биометрик маълумотлар асосида киритиш таклиф этилди
20:36 / 30.08.2024