Электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро давлатга 520 миллион сўм зарар етказди
Фуқарога қарашли сув насоси электр тармоғига ноқонуний улангани натижасида давлат манфаатларига 520 миллион 344 минг сўм (578 минг 160 кВт/соат) зарар етказилгани аниқланди.
Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида фуқаро 2 890 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро З.О.га қарашли сув насоси электр тармоғига ноқонуний улангани натижасида давлат манфаатларига 520 миллион 344 минг сўм (578 минг 160 кВт/соат) зарар етказилгани аниқланди.
Ушбу миқдордаги электр энергияси 2 минг 890 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.
Истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Мавзуга оид
09:00
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
08:15
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
10:09 / 07.11.2024
683 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди
11:34 / 06.11.2024