Қозоғистонда Туркия дронлари ишлаб чиқарилиши мумкин
2024 йилдан бошлаб Қозоғистонда Туркиянинг ANKA учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
Turkish Aerospace UAV ANKA компанияси менежери Эрўл Ўғуз сўзларига кўра, ҳозир инвестициялар ҳажми масаласи ишлаб чиқилмоқда. Унинг таъкидлашича, уларнинг мақсади нафақат Қозоғистонда учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, балки билимларни қозоғистонлик мутахассисларга ўргатишдир.
«Биз нафақат ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, балки келажакда Қозоғистон мустақил равишда учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариши учун тажриба ва технологияни ўргатишни мақсад қилганмиз», деб тушунтирди Эрўл Ўғуз.
Туркиянинг ANKA учувчисиз учоқларини Қозоғистонда ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича мунозаралар бир неча йиллардан бери давом этмоқда.
2022 йил май ойида Анқарада «НК «Казахстан Инжиниринг» ва «Turkish Aerospace» ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган эди. Ушбу ҳужжатга кўра, Қозоғистонда «Казахстан Инжиниринг» шуъба корхонаси негизида ANKA дронларини йиғиш ва техник хизмат кўрсатиш линияси ташкил этилади.
Мавзуга оид
23:12 / 19.11.2024
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?
13:18 / 19.11.2024
Ўқувчилар ўртасида киберспорт ва дронлар бўйича танловлар ўтказилади
11:40 / 19.11.2024
Туркияда қариндоши томонидан фоҳишаликка мажбурланган қиз Ўзбекистонга қайтарилди
17:29 / 18.11.2024