АҚШ икки минг аскарни Исроилга ёрдам бериш учун жўнатмоқчи – ОАВ
Америка аскарлари жанговар ҳаракатларда иштирок этмайди, уларга маслаҳат ва тиббий ёрдам кўрсатиш вазифаси юкланади.
АҚШ Мудофаа вазирлиги Исроилни қўллаб-қувватлаш мақсадида юбориш учун икки мингга яқин аскарни танлаб олди, деб ёзди The Wall Street Journal (WSJ) Пентагондаги манбасига таяниб.
Расмийга кўра, ҳарбийларга маслаҳат ва тиббий ёрдам кўрсатиш вазифаси юкланади. Америка аскарлари жанговар ҳаракатларда иштирок этмайди, пиёда аскарлар жанговар тайёр ҳолатга келтирилмаган.
Ҳозирги вақтда қўшинлар Яқин Шарқда ҳам, ундан ташқарида ҳам, шу жумладан Европада ҳам жойлаштирилган. WSJ таъкидлаганидек, Қўшма Штатлар Исроилда қандай шароитда ва қаерда қўшинларини жойлаштириши мумкинлиги номаълум. Бироқ Пентагоннинг қарори Жозеф Байден маъмурияти Ғазо секторида қуруқлик операцияси ўтказилса, Исроил армиясини қўллаб-қувватлашга тайёрланаётганидан далолат беради.
Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги «Жералд Форд» ва «Дуайт Эйзенхауэр» авиаташувчи кемалари бошчилигида Ўрта ер денгизининг шарқий қисмига иккита зарба гуруҳини юборган эди. Пентагон раҳбари Ллойд Остин таъкидлаганидек, бу «Исроилга қарши душманлик ҳаракатларини тийиб туриш ва урушни кенгайтиришга қаратилган ҳар қандай уринишларга қарши чораларнинг бир қисми сифатида» амалга оширилган.
Ғазо секторини назорат қилаётган ҲАМАС ҳаракати аъзолари 7 октябр куни Исроилга ҳужум қилди. Улар мамлакатга минглаб ракеталар билан зарба бериб, сўнгра чегара ҳудудларига бостириб кириб, тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчиларни ўлдириб, гаровга олдилар. Исроил мудофаа кучлари бунга жавобан Ғазо секторига катта зарбалар берди. Исроил расмийлари мамлакат уруш ҳолатида эканини расман эълон қилди. Исроил армияси Ғазо секторида қуруқликдаги операцияга тайёргарлик кўрмоқда.
Мавзуга оид
17:22
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
20:40 / 16.11.2024