Ўзбекистон | 19:53 / 17.10.2023
18032
4 дақиқада ўқилади

Beeline Uzbekistan’дан "кучлар" киритилган янги тарифлар

Фото: Beeline Uzbekistan

Beeline Uzbekistan иловасида янги “MULTI KUCH” линейкасидан танланган тариф режасини қўшимча тўловсиз “КУЧ”ларни улаш орқали янада яхшилаш мумкин.

Digital-оператордан “MULTI KUCH” янги тарифлари турли эҳтиёжга эга мижозларнинг хоҳишини қондиришга мўлжалланган асосий хизматлар тўпламини ўз ичига олади – Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар, интернет учун гигабайтлар, SMS, шунингдек, Beepulʼда иловасида комиссиясиз пул ўтказмалари ҳамда BiP мессенжерида чексиз алоқа.

Янги линейканинг асосий жиҳатларидан бири бу махсус “куч” опцияси бўлиб, у мижозларга танланган тариф режасига қараб, қўшимча харажатларсиз кўпроқ имтиёзларни танлаш имкониятини беради:

  • барча йўналишлар учун қўшимча интернет-трафик;
  • мессенжерлар ижтимоий тармоқлар ва YouTube'дан фойдаланиш учун кўпроқ ГБ;
  • тунги трафик (01:00-08:00);
  • PUBG MOBILE ўйини учун трафик;
  • “Beeline ТВ” ва “Ўзбеккино” онлайн кинотеатрига обуна бўлиш;
  • Beeline Music & Radio’га обуна бўлиш.

“Куч”ларни “Beeline Uzbekistan” иловасида улаш мумкин. Бунинг учун дастурни юклаб олишингиз, аввал юклаган бўлсангиз, сўнгги версиясига янгилашингиз керак.

Тарифларнинг биринчиси – “MULTI 1” киритилган SMSлар ва чексиз қўнғироқлардан ташқари, 7 ГБ интернет ва 1 та қўшимча “куч”, шунингдек, Beepul иловасида 500 минг сўмгача комиссиясиз пул ўтказмалари киритилган.

“MULTI 2” – асосий хизматлар (қўнғироқлар ва SMSлар)дан ташқари яна ҳам кўпроқ трафикни ўз ичига олади – барча йўналишларга 14 ГБ, шунингдек, "Beepul"да 800 минг сўмгача комиссиясиз ўтказмаларни ўз ичига олади. 1 "куч" билан тарифни кенгайтириш мумкин.

“KUCHLI” “MULTI 3” тарифида Интернет-трафик ҳажми 22 ГБ га етади ва уланиш учун иккита “куч” тақдим этилади. Бундан ташқари, “Beepul” иловасидаги фоизсиз ўтказмаларнинг лимити ҳам 1 миллион сўмгача оширилган.

Линейкадаги энг “кучли” тариф "MULTI 4" ҳисобланади. Стандарт опциялар, ойлик 35 ГБ интернет-трафик ва 1 миллион 200 минг сўмгача Beepul иловасида комиссиясиз ўтказмалардан ташқари мижоз бирданига 3 та “куч”ни танлаши мумкин.

“Янги тарифлар линейкаси — танлов имконияти борасида мослашувчанлик ва индивидуал ёндашув демакдир. “Куч” – қўшимча тўлов талаб қилмайдиган, лекин ҳар бир мижозга ўз эҳтиёжлари ва хоҳишларига мос келадиган шахсий манфаатларидан баҳраманд бўлишда ёрдам берадиган хизматдир”, — Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов янги тарифлар ишга туширилганини шарҳлади.

Батафсил маълумотлар ва мавжуд имтиёзларнинг тўлиқ рўйхатини билан дигитал-операторнинг сайтида танишишингиз мумкин.

***

“Unitel” МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб “Beeline Uzbekistan” савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам шаҳрида (Нидерландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради

VEON 6 жадал ривожланиб бораётган мамлакатда 160 миллиондан зиёд фойдаланувчиларга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларининг провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Амстердам фонд бозорларида жойлаштирилган.

Beeline Uzbekistan’да 1.6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. “Unitel” МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline SBʼнинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард долларга яқин солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/beelineuzbekistan

Twitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Реклама

Мавзуга оид