Ўзбекистон | 12:08 / 17.10.2023
57480
1 дақиқада ўқилади

Олмазор тумани прокуратурасида Миллий гвардия ходими ўзини отиб қўйди

17 октябр куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани прокуратураси биносида Миллий гвардия қўриқлаш ходими ўзига бириктирилган қурол билан ўзини отиб қўйган. Ходим вафот этган.

Фото: UzNews

Миллий гвардия матбуот хизмати Kun.uz мухбири билан суҳбатда шундай ҳолат бўлганини тасдиқлади. Маълум қилинишича, айни вақтда прокуратура органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Мавзуга оид