Ўзбекистон | 09:26 / 17.10.2023
3774
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низом янги боб билан тўлдирилмоқда

Низомга чегараолди зонасида ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан фойдаланиш тартибини белгиловчи боб қўшилади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Яйлов ерлардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилгани муносабати билан Ўзбекистон ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги низом чегараолди зонасида ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан фойдаланиш тартибини белгиловчи боб билан тўлдирилмоқда.

Чегараолди зонасида ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан бир йилда бир маротаба шакллантириладиган рўйхатга киритилган шахслар фойдаланиши мумкин.

Шакллантирилган рўйхат ДХХ Чегара қўшинлари ва ички ишлар органларига юборилади.

Ердан фойдаланиш ижара ҳуқуқи асосида амалга оширилади, молларни ўтлатишга фақатгина кундуз куни рухсат берилади.

Шахс ердан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганда қўмита 10 кунлик муддат ичида ДХХ Чегара қўшинлари ва ички ишлар органларини хабардор этади.

Мавзуга оид