Исроил ҳарбийлари ҲАМАС ҳаракатига қарши уч босқичли ҳарбий компанияни режалаштирмоқда
Якуний мақсад Ғазо секторида янги хавфсизлик режимини яратиш экани айтилмоқда.
Исроил мудофаа кучлари Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига қарши уч босқичда ҳарбий кампания ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.
«Биз ҳозир биринчи босқичда турибмиз - ҳарбий операция ҳаво ҳужумларини, кейин эса қуруқликдаги операцияларни ўз ичига олади, унинг мақсади ҲАМАС жангчиларини ўлдириш ва ҳаракатни йўқ қилиш учун инфратузилмага зарар етказишдир», деди Исроил Мудофаа вазири Йоав Галлант.
Унинг сўзларига кўра, иккинчи босқичда исроиллик ҳарбийлар жанг қилишда давом этади, аммо юқори суръатда эмас. Бу босқичда «қаршилик ўчоқлари» йўқ қилинишига эътибор қаратилади.
«Учинчи босқич Ғазо секторида янги хавфсизлик режимини яратишни ўз ичига олади (...) шунингдек, Исроил фуқаролари ва Ғазо сектори атрофидаги аҳоли учун янги хавфсизлик шароити яратилади», деб қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
19:01
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС етакчилари Доҳада эмаслигини маълум қилди
21:10 / 17.11.2024
Туркия Исроил президентининг самолётини ўз ҳаво ҳудудига киритмади — ОАВ
20:12 / 17.11.2024
Исроил зарбаси оқибатида «Ҳизбуллоҳ» матбуот котиби ҳалок бўлди
20:40 / 16.11.2024