Mobiuz янги ViLTE видеоқўнғироқлар хизматини бутун Ўзбекистонда ишга туширди
Компания мамлакатимиз алоқа операторлари ичида биринчи бўлиб бутун Ўзбекистонда ViLTE хизматидан бепул фойдаланишни таъминламоқда.
Mobiuz мобил оператори Ўзбекистонда АКТ соҳасини янада ривожлантириш йўлида яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланмоқда ва ўз абонентлари учун технологик инновацияларни жорий этишда давом этмоқда. Энди Mobiuz абонентлари тўртинчи авлод тармоқлари имкониятларини янада кенгайтирувчи ViLTE хизматидан фойдаланиш имкониятига эга.
ViLTE (Video over LTE) — бу ҳеч қандай мобил иловалардан фойдаланмаган ҳолда 4G LTE тармоғида видеомулоқот қилиш технологияси. Ундан фойдаланиш учун ушбу хизматни қўллаб-қувватлайдиган смартфонга эга бўлиш ва тўртинчи авлод тармоғи қамров ҳудудида бўлиш кифоя.
ViLTE 2023 йилнинг июн ойида Mobiuz томонидан Ўзбекистонда илк бор ишга туширилган яна бир технология – VoLTE (Voice over LTE) билан бевосита боғлиқ. VoLTE қўнғироқлар учун LTE тармоғидан фойдаланиш имконини беради, суҳбатларнинг ўта таниқ овозини ва ҳар қандай абонентга деярли бир неча лаҳзада қўнғироқ қилиб тушишни таъминлайди.
Ҳозирда минглаб Mobiuz абонентлари VoLTEʼдан муваффақиятли фойдаланмоқда. ViLTE ишга туширилиши бир томондан ёқимли сюрприз бўлса, иккинчи томондан ўтган йилдан бери кутилаётган катта воқеадир. Зеро айнан Mobiuz Ўзбекистонда ушбу технологияларни намойиш қилиш ва жорий этишда пешқадамлик қилди.
“Биз ViLTEʼни кенг кўламли Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги – ICTWEEK 2023 арафасида ишга туширмоқдамиз. Бу компаниямиз учун алоҳида аҳамиятга эга воқеа, чунки ўтган йили Самарқандда бўлиб ўтган ICTWEEK 2022 кўргазмасида биз бевосита VoLTE ва ViLTE имкониятларини намойиш қилган эдик. Энди VoLTEʼдан кейин ViLTE ҳам тўлақонли ишга тушди. Мобил қурилмалари ушбу технологияларни қўллаб-қувватлайдиган барча абонентлар учун ушбу хизматлар бепул”, — дейди Mobiuz Бош директорининг маркетинг ва савдолар бўйича ўринбосари Лола Филатова.
VoLTE ва ViLTE технологиялари бўйича қўшимча маълумотлар билан www.mobi.uz сайтида танишиб чиқиш мумкин.
Mobiuz эришаётган ютуқлари ҳақида компаниянинг расмий Telegram-каналида ўқиб боринг.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 20.12.2023
Mobiuz ISO сертификациясидан муваффақиятли ўтди
17:14 / 08.12.2023
Mobiuz 340 кун ичида Тошкент вилоятида 440 дан ортиқ таянч станцияларини ишга туширди
16:55 / 06.12.2023
Сурхондарё вилоятида 320 дан ортиқ Mobiuz таянч станциялари ишга туширилди
14:06 / 01.12.2023