Темирйўл чипталари нархи 20 октябрдан ошмайдиган бўлди
Kun.uz'га маълум қилинишича, бугундан оширилиши кутилган чипта нархлари қайта кўриб чиқилмоқда. Нархлар босқичма-босқич кўтарилиши мумкин.
“Ўзбекистон темирйўллари” АЖнинг 3 октябрдаги хабарига асосан, бугун, 20 октябрдан тезюрар ва юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларининг чипта нархлари мос равишда 50, 100 фоизга оширилиши керак эди.
Компания матбуот котиби Алишер Болтабоевнинг Kun.uz'га маълум қилишича, бу санадан чипта нархлари оширилмайди. Айни вақт ташкилот ставкаларни қайта кўриб чиқмоқда. Аммо ҳозирча чипта нархлари қачон ва қандай қийматда қимматлаши аниқ эмас. Болтабоевга кўра, жараёнда юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларнинг қатнов нархлари 2 баробарга оширилмаслиги ҳам мумкин.
“Бу борадаги маълумотлар тасдиқлангач, ташкилотнинг ўзи ахборотни жамоатчиликка эълон қилади”, – дейди АЖ матбуот котиби.
Kun.uz нархларни “Ўзбекистон темирйўллари” АЖнинг электрон платформаси орқали кўриб чиқди. Унга кўра, чипта нархлари ўзгаришсиз қолганини билиш мумкин. Масалан, 2023 йил 19 июн санасида Тошкент Шимолий вокзалидан Бухоро йўналишида ҳаракатланувчи “Афросиёб” поездининг чипта нархи шу йил 17 ноябрдагиси билан бир хил, 173 минг сўм бўлган.
Бу йўловчи транспорт ташувларида нарх ўзгариши айтилган вақтдан кечикаётган ягона ҳолат эмас. 2022 йилдан бери “Тошшаҳартрансхизмат” АЖда йўлкира оширилиши кутилади, бу борада расмийлар бир неча маротаба ваъдалар ҳам беришганди. Аммо номаълум сабабларга кўра, ҳанузгача жамоат транспортига қулай тарифлар жорий этилгани йўқ.
Маълумот учун, шу йил 14 октябр куни ўтган анжуманида “Ўзтемирйўловчи” АЖ бўлим бошлиғи Жаҳонгир Давлетов нархлар қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини айтганди. Шунингдек, у тезюрар поезди чипта нархлари йўловчилар учун 50 фоизга оширилмаслигини айтганди.
Ундан аввалроқ имзоланган президент қарорига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб тезюрар поездларда тарифларни давлат томонидан тартибга солиш амалиёти тўхтатилади.
“Нархни ошириш – тизимли муаммонинг ягона ечими эмас” — мутахассислар темирйўл соҳаси ҳақида
Мавзуга оид
11:49 / 06.11.2024
Айрим шахсларга темирйўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади
18:28 / 09.09.2024
Тошкент-Марказий темирйўл вокзалида чипта ҳақиқийлигини текширувчи турникет ишга тушди
10:55 / 29.05.2024
Футзал бўйича ЖЧ вақтида айрим шахсларга темирйўл чипталарига 50 фоизлик чегирма жорий этилади
19:01 / 25.04.2024