Миллий кутубхона 24/7 режимида ишлашни вақтинча тўхтатди
Бу куз-қиш мавсумида электрни тежаш ва бошқа қатор сабабларга кўра вақтинчалик экани айтилмоқда.
20 октябрдан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси суткасига 24 соат, ҳафтасига 7 кун узлуксиз ишлаш режимини тўхтатди. Маъмуриятнинг маълум қилишича, бундай қарор куз-қиш мавсумида электрни тежаш, тунда ишлаш учун қўшимча штатлар ажратилмагани, шунингдек, фойдаланувчиларни назорат қилиш имкони чеклангани учун қабул қилинган.
«Куз-қиш мавсумида электр энергияси сарфини бирмунча иқтисод қилиш ва кичик персоналида (фаррошлар) мавжуд вакант иш ўринларини тўлдириш, куз-қиш мавсумида бинодаги гардероб фаолиятини йўлга қўйиш имконияти мавжуд эмаслигини эътиборга олиб, Миллий кутубхона тунги сменада фаолият олиб боришни мавсумий (вақтинча) тўхтатиб, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш вақтини соат 8:00 дан 21:00 гача этиб белгилади», дейилади хабарда.
Янги тартибга кўра, кутубхона 8:00 дан 21:00 га қадар, дам олиш (шанба ва якшанба) кунлари эса 9:00 дан 17:00 га қадар китобхонларни қабул қилади.
Кутубхона узлуксиз фаолиятини қачондан қайта бошлашига аниқлик киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Миллий кутубхона 2022 йилнинг 1 ноябридан туну кун ишлай бошлаганди.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024