Ўзбекистон | 17:00 / 23.10.2023
9485
1 дақиқада ўқилади

Навоийда содир бўлган ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди 

Йўл-транспорт ҳодисасига Nexia машинасини бошқариб бораётган 20 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйиши сабаб бўлган: машина йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.  

Томди туманида инсонлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz’га Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ 20 октябр куни соат 17:30 ларда Томди тумани ҳудудида содир бўлган. 20 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia машинаси йўл четига чиқиб кетган ҳамда ағдарилган. Бунинг оқибатида 2 киши воқеа жойида, бир киши шифохонада вафот этган. Ҳалок бўлганлардан бири 3 ёшли бола бўлган. Шунингдек, икки киши шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Учқудуқ туманида иккита Nexia тўқнашиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлганди

Мавзуга оид